FFC турнирида бир нечта ўзбекистонлик жангчилар октагонга кўтарилади

  • 1 декабрь, 2020, 15:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

13 декабрь куни Қирғизистоннинг Ош шаҳрида ММА турнири бўлиб ўтади. FFC (Falko Fighting Championship) промоушени томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур жанг кечасида бир нечта ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилади.

Tecno

аХАД

 Жумладан, Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фаррух Мадаминовнинг уч нафар шогирди ўз жангларини ўтказади. Ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида Аҳад Тўхтабоев ҳамда ярим енгил вазн (61,2 кг) тоифасида Жалолиддин Мамажонов дебютини нишонласа, яна бир ҳамюртимиз Абдурасул Қўлдошев ўзининг бешинчи жангини ўтказади. У бунга қадар 3 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган.

Ҳар уч юртдошимизга мезбонлар вакиллари рақиблик қилади. Аҳаджон Тўхтабоев илк жангини Элдияр Арапбоевга қарши ўтказса, Жалолиддин Мамажонов Миктибек Женисбек Уулуга қарши жанг қилади. Абдурасул Қўлдошевнинг рақиби Адилет Маматназаров бўлади.

жАЛИЛДИН

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!