ФИА "Формула 1" 2026 автомобил моделини тақдим этди (Фото)

Автомобилларнинг ғилдирак базаси 3600 дан 3400 мм гача, кенглиги 2000 дан 1900 мм гача, болиднинг оғирлиги 30 килограмга, минимал вазни эса 768 кг гача, тортишиш кучи 55 фоизга камаяди.

2022 йилда тақдим этилган 18 дюймли ғилдираклар қолади, лекин олд ғилдираклар кенглиги 25 мм, орқа ғилдираклар эса 30 мм га ингичкалашади.

2026 йилда ДРС ҳаракатланувчи олд ва орқа қанотли янги фаол аеродинамика тизими билан алмаштирилади, бу эса бурилиш тезлигини оширишга олиб келади. Олд қанот 100 мм тораяди ва ғилдирак қанотлари йўқолади.

Бундан ташқари, автомобиллар аввал хабар қилинганидек, бутунлай экологик ёқилғида ишлайди. Гибрид компонентнинг улуши 50 фоизгача ошади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!