FIFA 21 муқовасида Мбаппенинг сурати бўлади

FIFA 21 футбол симулятори муқовасида ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппенинг сурати бўлади. Бу ҳақда Culture PSG хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, видеоўйин ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган EA Sports компаниясида бу борада дастлаб Мбаппе ва Неймар номзодлари бор эди. Аммо, якунда улар Мбаппени танлашди.

Таъкидлаш керакки, ПСЖ футболчиси сўнгги бор FIFA симулятори муқовасидан бундан 10 йил муқаддам  жой олган эди. Аниқроғи, FIFA 10 да парижликлар форварди Гийом Оаро сурати чоп этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!