ФИФА 3 та жаҳон чемпионатининг янги саналарини эълон қилди

ФИФА кенгаши бу йил ўтказилиши керак бўлган 3 та мусобақанинг янги саналарини тасдиқлади.

Унга кўра, футзал бўйича жаҳон чемпионати 2021 йилнинг 12 сентябридан 3 октябрига қадар Литвада ўтказилади. Аслида бу мусобақа жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ўтказилиши керак эди.

2020 йилнинг август-сентябрь ойларига режалаштирилган U-20 аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2021 йилнинг 20 январидан 6 февралигача Коста-Рика ва Панамада бўлади.

U-17 қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати эса 2020 йилнинг ноябридан 2021 йилнинг 17 февралидан 7 мартигача кўчирилди. Ушбу турнирга Ҳиндистон мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!