ФИФА Африкада ягона чемпионат ташкил қилмоқчи

ФИФА президенти Жанни Инфантино Африкада ягона футбол лигасини ташкил этиш таклифи билан чиқди. Шунингдек, ташкилот президенти бутун минтақада ФИФА талабига жавоб берадиган стадионлар қуриш ниятидалигини айтиб ўтди.

"Биз Африкада 20 та энг кучли клубларни танлаб олиб, улар ўртасида ягона лига ташкил этиш ниятидамиз. Бундай чемпионат бир йилда 200 миллион доллар фойда келтириши ва дунёдаги топ-10 чемпионат рўйҳатига кириши мумкин.

Бунинг учун ушбу қитьадаги хар бир давлат учун миллиард доллар ажратиб, ФИФА талабларига мос келадиган стадионлар қуриш ва энг халол ва малакали ҳакамларни йиғиб, уларга яхши маош таклиф қилишимиз керак," - дейди Инфантино