ФИФА аёллар футболида ҳам клублар ўртасида жаҳон чемпионатини ташкил қилмоқчи

ФИФА президенти Жанни Инфантино аёллар футболида ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ташкил этиш кераклигини айтди. У бу ҳақда Будапештда бўлиб ўтган Халқаро спорт нашрлари (AIPS) ассоциациясининг конгрессида гапириб ўтди.

Инфантино ўз нутқида футболда ҳам жинслар тенглигини (гендер тенглиги) йўлга қўйишни ва бунинг учун аёллар футболини ҳам ривожлантириб, зудлик билан аёллар ўртасида клублар жаҳон чемпионатини ташкил этиш лозимлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳозирча фақат эркаклар ўртасида ўтказилмоқда. Унинг амалдаги ғолиби эса "Ливерпуль" клуби ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)