ФИФА Баҳрайн терма жамоаси аъзосини 10 та ўйинга дисквалификация қилди

Баҳрайн терма жамоаси аъзоси Саид Бакир ирқчилик қилгани учун ФИФА томонидан 10 та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.

Гап шундаки, баҳрайнлик футболчи ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Гонгконгга қарши сафар учрашувида мезбон мухлисларга қарата кўзларини қисган. Бу ҳолат эса футболчи майдондан чиқиб кетаётган пайт камералар томонидан ёзиб олинган.

Бакир шунингдек 23,600 фунт стерлинг жаримага ҳам тортилган.