ФИФА бир ўйинда 5 та ўйинчи алмаштиришга рухсат бериши мумкин
ФИФА коронавирус туфайли тўхтатилган мавсум давом эттирилса, бир ўйинда 5 тагача футболчи алмаштиришга рухсат бериши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатмоқда.
Гап шундаки, ФИФА қисқа муддат ичида етарлича тайёргарлик кўрмаган футболчиларнинг жароҳат олишига ва уларга ортиқча жисмоний босим тушмаслиги учун шундай қарорга келиши мумкин. Бундан ташқари, ўйин вақти чўзилишининг олдини олиш мақсадида футболчи алмаштириш учун жамоаларга фақат 3 марта имконият берилади.
Энди ФИФА ушбу таклиф кучга кириши учун футбол қоидаларини ўзгартириш билан шуғулланувчи Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши - IFAB’га мурожаат қилиши керак.
Агар юқоридаги таклиф тасдиқланса, бу нафақт жорий мавсум, балки 2021 йилги мавсумда ҳам ўз кучида қолиши мумкин. Терма жамоалар ўйинлари ва қолдирилган “Евро-2020” ҳам шулар жумласидандир.
Фикрлар