ФИФА дунёнинг энг яхши футболчисига топшириладиган мукофотни намойиш этди
Ads

ФИФА ўз талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотни "The Best" номи билан намойиш қилди.  

Бу мавсум ушбу совринга Криштиану Роналду ("Реал"), Лионель Месси ("Барселоны") ва Антуан Гризманн ("Атлетико")ларнинг номзоди кўрсатилан.

Мукофот шу йилнинг 9 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги мавсумдан бошлаб France Football ва ФИФА дунёнинг энг яхши футболчисини алоҳида-алоҳида аниқлаб, уларга бошқа-бошқа  совринлар топширадиган бўлди.