ФИФА футбол қоидаларини ўзгартирмоқчи. Бу сизни ҳайрон қолдириши аниқ

ФИФА Future Football Cup U19 ўртоқлик турнирида бешта янги қоидаларни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда TyC Sports хабар берди.

Футбол қоидаларидаги энг асосий ўзгариш бу ўйин вақти билан боғлиқ. Янги қоидага кўра, ўйин ҳар бири 30 дақиқадан бўлган 2 та таймдан иборат бўлади. Аммо тўп майдонни тарк этган ва ўйин тўхтаган бошқа вазиятларда учрашув вақти ҳам тўхтатилади.

Бундан ташқари, жамоалар чекланмаган миқдорда футболчи алмаштиришлари ва футболчилар аутдан тўпни майдонга оёқ билан киритиши мумкин бўлади.

Сариқ карточка учун эса 5 дақиқалик майдондан четлатиш жазоси қўлланилади.

Турнирдан сўнг ФИФА ушбу ўзгаришларнинг ижобий таъсир кўрсатганлигини ва уларни профессионал даражада амалга ошириш мумкинлигини баҳолайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!