ФИФA ҳакамимиз ОФК рекрутингининг биринчи босқичидан ўтди. Энди навбат 2-босқичга

Жорий йилнинг апрель ойида ФИФA ҳакамларимиз иштирокида ОФК рекрутинги доирасида уч босқичли синов баҳсларининг 1-босқичи бўлиб ўтгани, унга кўра, Раҳимбек Каримов белгиланган талабларни тўғри бажариб, илк босқични муваффақиятли ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Бир неча кундан сўнг ушбу ҳакамимиз ОФК рекрутинги 2-босқичида иштирок этади. Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида ОФК томонидан белгиланган ўйинда Раҳимбек Каримов ҳакамлик қилади ва ушбу учрашувга ОФК рекрутори ташриф буюриб, уни синовдан ўтказади.

photo_2023-05-22_13-08-02

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!