ФИФА ЖЧ-2022 да инқилоб қилмоқчи
Ads

The Sun хабарига кўра, бу мундиалда иштирок этувчи жамоалар сонининг 32 тадан 48 тага етиши мумкинлиги сабаблидир. Шундай бўлган тақдирда ҳар бир гуруҳда 3 тадан жамоа бўлган 16 та гуруҳга бўлинади ва одатдагидек гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар плей-оффга чиқади.

Бу гуруҳдаги икки жамоа биргаликда плей-оффга чиқиши учун 3-турда ўзаро дуранг ўйнаб бериш имкониятни оширади.

Пенальтилар серияси эса гуруҳ босқичида дуранг натижа қайд этилганда қўшимча бўлимларсиз ҳолда қўлланади. Пенальтилар серияси ғолиб чиққан жамоа 2, мағлуби эса 1 очкога эга чиқади.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 21 ноябр-18 декабр кунлари бўлиб ўтади.