ФИФА клублар ва футболчиларга қандай қилиб ёрдам бермоқчи?
ФИФА президенти Жанни Инфантино футболда зудлик билан амалга ошириш лозим бўлган ислоҳотлар ҳақида гапирди.
“ФИФА трансфер тизимини қайта кўриб чиқмоқда. Чунки клублар ва футболчиларга ёрдам бериш вақти келди”, - деди Инфантино.
Бундан аввалроқ, Европанинг бир қатор гранд жамоалари ўзлари учун Суперлига яратгани ҳақида эълон қилинган ва бу лойиҳа, асосан, УЕФА клубларни молиявий қўллаб-қувватлай олмаётгани сабаб ташкил этилгани маълум қилинган эди.
51 ёшли Инфантино 2016 йилдан буён ФИФАга раҳбарлик қилиб келмоқда. Бунгача ушбу ташкилотни узоқ йиллар давомида Йозеф Блаттер бошқарган.
Фикрлар