ФИФА Олимпиадада иштирок этувчи футболчилар ёшини оширди
ФИФА Токио Олимпиадасининг қолдирилгани ортидан ундаги футбол мусобақаларида иштирок этувчи футболчилар ёш тоифасини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Таъкидлаш керакки, қоидага кўра Олимпиаданинг футбол мусобақаларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этишлари белгиланган. ФИФА эса буни 24 ёшгача этиб белгилади. Шу тариқа Олимпия ўйинларида 1997 йил ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилар иштирок этишлари мумкин.
Яна бир жиҳати шундаки, ҳар бир терма жамоа 24 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини таркибга қўшиб олиш имкониятига эга.
“Токио-2020”нинг футбол мусобақасида жами 16 та терма жамоа иштирок этади.
Фикрлар
Афсуски бу карорни бизга ва бизни футболчиларимизга умуман дахли, мухлисларимизга эса кизиг'и йук.