ФИФА ўзбек клубига нега трансфер тақиқи белгилади?
“Машъал”нинг нигериялик собиқ футболчиси Ибе Микаел Окоро клуб футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган дея ФИФАга шикоят қилган эди.
Мазкур шикоятни ўрганиб чиққан ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси жорий йилнинг апрел ойида “Машъал” ва Ибе Микаел Окоро ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, “Машъал” футбол клуби зиммасига юклатилган жарима тўловларини 45 кун муддат ичида тўлаши лозим экани белгиланган эди.
Куни кеча футболчининг вакиллари ФИФАга клуб бу борада тўлиқ тўловни амалга оширмади, дея мурожаат қилишди. Шу сабабли ФИФА 30 майдан эътиборан “Машъал” футбол клуби учун трансфер тақиқи белгилади. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Фикрлар