ФИФА ўзбек клубига қўйилган тақиқни 5 кун ичида олиб ташлаши юзасидан мурожаат қилди

Хабарингиз бор, ФИФА Низоларни ҳал этиш палатаси “Бухоро” футбол клуби ва унинг собиқ футболчиси туркманистонлик Раҳат Жапаров ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқариб, клубга футболчи олдидаги белгиланган қарздорликни тўлаш вазифасини юклаган эди.

27 январь санасида “Бухоро” футболчи ҳисоб рақамига белгиланган суммани ўтказиб берди ва ФИФАга тақиқни олиб ташлаш юзасидан мурожаат қилинди. 30 январь куни эса ФИФА Раҳат Жапаровга хат йўллаб, унга агар эътирози бўлса, 5 кун муддат ичида бу ҳақида маълум қилишини, йўқса, “Бухоро” клубидан тақиқ 5 кундан сўнг олиб ташланишини билдирди.

Бундан ташқари, “Бухоро” футбол клуби Марко Милич томонидан билдирилган ойлик маошлар бўйича қарздорликни ҳам бартараф қилди.

Айни вақтда, “Бухоро” ФК томонидан юборилган хатга асосан, клуб тожикистонлик собиқ футболчи ҳамда мураббийлари Тоҳир Маладўстов, Далер Каёсов ҳамда Алишер Тўйчиев билан боғлиқ молиявий низоли вазиятни ҳал этиш бўйича иш олиб бормоқда. 

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!