ФИФА Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасини эътироф этди

ФИФА расмий саҳифаси Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ҳақида пост қолдирди

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига чиқиш арафасида турибди.

Жамоа Осиё кубоги чорак финалида Корея Республикасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув ғолиби автоматик равишда келаси йил бўлиб ўтадиган FIFA Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Чорак финалда мағлуб бўлган жамоа эса 19 март, пайшанба куни бўлиб ўтадиган саралаш учрашувида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!