ФИФА "Қўқон-1912" клубидан тақиқларни олиб ташлади
"Қўқон-1912" клубининг расмий "Телеграм" саҳифаси ФИФА жамоага қўйган трансфер тақиқини олиб ташлаганини маълум қилди.
"Қўқон-1912” жамоасининг собиқ легионер футболчилари, ҳимоячи Милош Николич ҳамда дарвозабон Боян Кнежевич билан муаммо юзага келганлиги сабабли, ФИФА жамоамизга хорижлик футболчилар ва мураббийлар трансфери борасида тақиқ қўйган эди. Жамоамиз юқоридаги номлари келтирилган футболчилар билан ўртадаги муаммони ҳал қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Футболчиларга белгиланган суммалар тўлаб берилди. Ҳалқаро футбол ташкилоти "Қўқон-1912" жамоасига қўйилган тақиқлар бекор қилинганлигини маълум қилди", - дейилади клуб расмий саҳифаси хабарида.
Фикрлар