ФИФА "Қўқон-1912"дан трансфер тақиқини олиб ташлайди
"Қўқон-1912" расмий "Телеграм" саҳифаси жамоанинг сербиялик легионерлар билан юзага келган муаммоси ҳал бўлиш арафасида эканини маълум қилди:
"Қўқон-1912” жамоасининг собиқ легионерлари - ҳимоячи Милош Николич ҳамда дарвозабон Боян Кнежевич билан муаммо юзага келганлиги сабабли, ФИФА жамоамизга хорижлик футболчилар ва мураббийлар трансфери борасида тақиқ қўйган эди. Жамоамиз кеча юқорида номи келтирилган футболчилар билан ўртадаги муаммони ҳал қилди. Уларга белгиланган суммалар тўлаб берилди. Ҳалқаро футбол ташкилоти уч кун муддат ичида жамоамиз фойдасига қарор чиқариб беришини маълум қилди. “Қўқон-1912” жамоаси энди ФИФАдан тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги расмий жавобни кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, Боян Кнежевич ҳамда Милош Николич 2019 йилги футбол мавсумида, қисқа муддат жамоамиз шарафини ҳимоя қилган эди", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Фикрлар