ФИФА Россияга қарши яна бир санкцияни эълон қилди
ФИФА 2018 йилги жаҳон чемпионати учун Россия футбол иттифоқига тўловларни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда РФУнинг ривожлантириш бўйича директори Максим Митрофанов маълум қилди.
“Биз ФИФАдан 100 миллион доллар олишимиз керак. Россия футбол иттифоқи аллақачон умумий миқдордаги сўмманинг 30 фоизини олган. Бироқ қолгани берилмаган. Энди ФИФАнинг позицияси ўзгарди. Улар тўловлар тўхтатилганини маълум қилди, лекин у бекор қилинмайди”, — деди Митрофанов.
Аввалроқ ФИФА Россия терма жамоасини ўзи ўтказадиган барча халқаро мусобақалардан четлатганини маълум қилган эди.
Фикрлар
ВДФА - Всемирная Добровольная футбольная ассоциация, в которой все имеют равные права и число голосов!
А не как в ФИФА, где всё схватили британцы - аж 4 голоса в исполкоме от них! Да + американцы всегда подстрекают, а ФИФА ведётся. Вот как сейчас, и уже не надо никуда ходить за примерами!