ФИФА рус клубига трансфер тақиқи қўйди
ФИФА Қозоннинг "Рубин" клубига янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.
Гап шундаки, “Рубин” ҳимоячи Филип Уремовичнинг трансфер маблағини ўз вақтида ўтказиб бермагани учун Словениянинг "Олимпия" клубига жарима тўлашдан бош тортган. Айтиш керакки, хорватиялик футболчи қозонликлар сафига 2018 йилнинг ёзида 1 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Филип Уремович ўтган давр мобайнида “Рубин” сафида 45 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар