ФИФА Уэльс ва Шимолий Ирландия терма жамоаларига қарши иш очди
Халқаро футбол ташкилоти – ФИФА Уэльс ва Шимолий Ирландия футбол ассоцацияларига қарши иш очди. Сабаби, бу иккала терма жамоа ЖЧ-2018 саралаш учрашувида қуролли тўқнашувлар хотираси рамзи бўлган алвонранг лолақизғалдоқ сурати туширилан футболкаларда майдонга тушишган. ФИФА эса буни футболчиларнинг эпикировкаларида таъқиқланган сиёсий белги деб ҳисобламоқда.
Sky Sports нашрининг ёзишича, Уэльс ҳамда Шимолий Ирландия терма жамоаларига нисбатан интизомий чора кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА Англия ва Шотландия терма жамоаларига ҳам ҳудди шу маънода огоҳлантириш эълон қилган эди. Бироқ, бунга инглизлар эътиборсиз бўлишмоқда.
Фикрлар