
ФИФА ва футболчилар касаба уюшмалари дам олиш бўйича келишувга эришди
Сўнгги йилларда футболчилар кўплаб ўйинларда иштирок этаётганлиги ва мавсумлар ҳаддан ташқари чўзилаётганидан норози бўлиб келаётган эди. ФИФА ва халқаро футболчилар касаба уюшмалари Нью-Йоркдаги учрашувда футболчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида янги дам олиш тартибларини жорий этишга келишиб олди. Қарор футболчиларнинг ортиқча юклама ва чарчашидан келиб чиқаётган муаммолар ортидан қабул қилинди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди. Келишувга кўра:
Ҳар бир ўйин орасида камида 72 соат танаффус бўлади;
Мавсум тугагач, футболчилар камида 21 кун дам олади;
Ҳар ҳафта камида 1 кун дам олиш кафолатланади.
ФИФА баёнотида футболчилар соғлиғи муҳим аҳамиятга эга экани ва бу меъёрлар Халқаро Меҳнат Ташкилоти тавсияларига мослиги айтилди.
Фикрлар