ФИФА ва ОФК президентлари қўшни давлатга ташриф буюради

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ва Осиё футбол конфедерацияси президенти шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа май ойи бошида Тожикистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу ташриф чоғида жаҳон ва қитъа футболи раҳбарлари Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти билан расмий учрашувлар ўтказади ҳамда мамлакат футболини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Жанни Инфантино ва Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа 2 май куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё футбол ассоциациясининг (CAFA) саккизинчи Конгрессида иштирок этади. Ушбу Конгрессда ташкилот президенти ҳамда ижроия қўмитаси аъзолари сайланади.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президенти Жанни Инфантино Тожикистонга илк бор ташриф буюради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!