ФИФА вакиллари янги барпо этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари марказининг майдонлари билан танишдилар

Хабарингиз бор, айни кунларда Тошкент вилоятида ФИФА билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Ўзбекистон терма жамоалари марказидаги қурилиш-реконструкция ишлари қизғин давом этмоқда. ФИФА вакиллари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи ушбу марказни кўздан кечириш мақсадида қурилиш майдонига ташриф буюришди.

терма1

ФИФА вакиллари мазкур базадан ўрин олган обьектлар, хусусан, асосий ва машғулот майдонлари билан танишдилар. “HATKO” мутахассислари билан майдонлар ҳолати, уларни сақлаш технологиялари, стадион инфратузилмаси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ушбу майдонлар Англиянинг “ProPitch” компанияси томонидан махсус тест ёрдамида ўрганиб чиқилди ва хулосалар тақдим қилинди.

Ўз ўрнида ФИФА вакиллари лойиҳа юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!