ФИФА янги рейтинги. Аламли мағлубиятлар Ўзбекистон терма жамоасига қандай таъсир қилди?

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг 26 ноябрь ҳолатига кўра, янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувларидаги мағлубиятлар таъсирида бир поғона пастлаб, 85-ўринга тушиб қолди. Миллий терма жамоамиз тўплаган очколар сони 1283 тани ташкил қилмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Бирлашган Араб Амирликларида Сурия ва Ироқ терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида куч синашди. Аввалига, футболчиларимиз сурияликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўз навбатида, Сурия терма жамоаси янги рейтингда уч поғона юқорилаб, 76-қатордан жой олди.

Иккинчи учрашувда Ироқ терма жамоаси футболчиларимиз устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ироқликликлар ҳам ФИФА рейтингида бир поғона юқорилаб, 69-ўринга кўтарилиб олди.

Умуман олганда, Осиё мамлакатлари терма жамоалари ўртасида ҳамон Япония пешқадам. Кунчиқар юрт вакиллари умумий рейтингда 27-ўринда бормоқда. Японлардан икки поғона паст жойлашган Эрон ва 38-қаторга жойлаштирилган Жанубий Корея ҳам аввалги ўринларини сақлаб қолган. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё мамлакатлари терма жамоалари ўртасидаги ўрни  ўзгармади. Ҳозирча, қитъадошларимиз орасида 12-поғонадамиз.

japan

Осиёдаги энг кучли терма жамоалар рейтинги қўйидагича кўриниш олган:

27. Япония (1 502 очко)

29. Эрон (1 496 4)

38. Жанубий Корея (1 465)

41. Австралия (1 457)

59. Қатар (1 387)

67. Саудия Арабистони (1 353)

69. Ироқ (1 347)

74. БАА (1 326)

75. Хитой (1 323)

76. Сурия (1 313)

82. Ўмон (1 303)

85. Ўзбекистон (1 283)

Ўзбекистон Марказий Осиё вакиллари орасида жаҳон рейтингида Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан юқорида бормоқда.

Дунёдаги терма жамоалар ўртасида Бельгия ҳамон етакчиликни ўз қўлида сақлаб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция эса иккинчи поғонада қолди.

unnamed_73

Беш карра жаҳон чемпиони бўлган Бразилия терма жамоаси кучли учликка якун ясаб берган.

Кучли ўнлик билан танишинг:

1. Бельгия (1780 очко)

2. Франция (1755)

3. Бразилия (1743)

4. Англия (1670)

5. Португалия (1662)

6. Испания (1645)

7. Аргентина (1642)

8. Уругвай (1639)

9. Мексика (1632)

10. Италия (1625)

  1.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
26/11/2020 15:52
Бизникилар тупокмас каттик кул мураббий керак масулятни уз буйнига олотган уйинчила юк купчилиги дармайит уйнагиси кимайди чём ёшлар яхши уйнайди карри такалардан кура
Kind Prince
26/11/2020 20:12
Тренер эпломаябти хаммаси кундак равшанку Футбол федерация каёкка караватти. Балки етар халкниям уйлидиган вакт балки кегандур.
Тренерри алмаштириш кере бошка Давлатлар сингари. Оддий уртоклик учрашувдаям маглубиятга учравамиз. Даврон Кабуловни киганила яхшийди тренер ундан кура. Кучадан егиш кере боллани. Гапириб чарчади одам. Шу темани кутариш кере хурматли СПОРТуз ходимлари