ФИФАга жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш таклиф қилинмоқда
Ads

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) ФИФАга жаҳон чемпионати мусобақасини ҳар икки йилда бир марта ўтказишни таклиф қилмоқда.

“Биз Миллатлар лигасида ўйнаш ўрнига жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказишимиз мумкин ва бу барча учун фойдали бўлади.

Агар икки йиллик тизимга ўтилса, футболчилар ҳам 4тагача мундиалда иштирок этишлари мумкин. Ҳозир аксарият футболчилар кўпи билан 2та жаҳон чемпионатида иштирок эта олишмоқда.

Кўп ечимлар бор. Биз Европада, Жанубий ва Шимолий Америкада, Африка ва Осиёда узоф кутишларсиз жаҳон чемпионатини ўтказишимиз мумкин.

Иқтисодий томонига келсак, ФИФА кўпроқ пул топади ва кўпроқ тарқатади”, - дейди КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага ошириш таклифини ҳам айнан Жанубий Америка вакиллари таклиф қилишган эди.