ФИФАга яна бир "бош оғриқ" пайдо бўлди

ФИФА ёзги трансферлар даврини кўчириш масаласини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бу сафарги ёзги трансферлар даври одатдагидан кечроқ бошланиши ва кечроқ тугаши мумкин. Гап шундаки, коронавирус пандемияси туфайли футбол мусобақалари тўхтатилгани сабабли трансфер ойнаси Европа миллий чемпионатлари ва еврокубоклар тугашидан анча олдин очилади. Бу эса ҳозирги трансфер бозори қоидаларининг бузилиши ҳисобланади.

Бундан ташқари, ФИФА футболчилар ижараси ва шартнома муддатлари 30 июнга қадар тузилгани, бу муддатга қадар эса чемпионатлар якунига етмай қолишидан хавотирда. Айни дамда ташкилот ҳуқуқшунослари бу борада иш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!