ФИФАнинг фирибгарлиги фош бўлди
Ads

Судан терма жамоаси бош мураббийи Здравко Логарушич Никарагуа терма жамоаси сардори Хуан Барреранинг ортидан йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда ФИФАнинг фирибгарлик қилганини иддао қилмоқда.

Логарушичнинг сўзларига кўра у ўз рўйхатида биринчи ўринга Муҳаммад Салоҳ, иккинчи ўринга Садио Мане ва учинчи ўринга Виржил ван Дейкни қўйган. Бироқ, ФИФАнинг расмий ҳисоботида у "Барселона" форварди Лионель Мессига овоз бергани маълум бўлган.

У юқоридаги айблови асоссиз бўлиб қолмаслиги учун ФИФАга юборган хатининг суратини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, якунда дунёнинг энг яхши футболчиси деб Лионель Месси топилди. У ван Дейкдан бор йўғи 8 очко кўп тўплаган холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
26/09/2019 20:46
ФИФА шарманда бўлибдику, Месси бу йил жуда яхши ўйнади, Барселонанинг енг мухим бўғини еканлигини исботлади лекин ўша барселона соврин ютмади, Аргентина хам.Ван Дейк енг мухим совринни ютди лекин бу Роналдудан яхши еканлигини исботламайди сабаби Роналду Европа миллатлар кубоги финалида у билан дуелга чиқиб ғолиб бўлганди.Роналду Европа миллатлар кубогида ғалаба қозонди, тўпурар бўлди, ЕЧЛда хам БИР ЎЗИ Ювентусни Атлетико тўсиғидан ўтказди, Аяксга иккала ўйинда хам гол урди ушанда Аяксга Роналду емас Юве ютқазганди. Агар хамма мана шу мухим томонларни хисобга олганда Роналду олиш керак еди Месси 2010 йилда қандай сабабсиз олган бўлса бу йил хам шундай бўлди
&
BBS UZB
26/09/2019 16:05
Bunga ishonsa bo'ladi, laganbardorlar Messi uchun g'irromlik qilishgandir-da
&
Sash
26/09/2019 17:11
Vandiyk yahshi uyinchi. Tetuli ham zur bu yil. Lekin uyin taqdirini hujumchi hal qiladi. Himoyachi emas. Messidan yahshi variant yuq edi va tug'ri qaror.

Минбар

Барча блоглар