Фигу: Португалиянинг жаҳон чемпиони бўлишига умид қиламан
Ads

Португалиялик машхур футбол юлдузи Луиш Фигу терма жамоасининг Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Португалиянинг жаҳон чемпиони бўлишига умид қиламан. Унинг таркибида ёш ва истеъдодли, шунингдек тажрибали ва маҳоратли футболчилар бор. Биз учун ушбу мусобақада яхши иштирок этиш жуда муҳим. Биз фаворитлар қаторида ҳисобланмаяпмиз, аммо биз уларга етарли қаршилик кўрсатамиз”, - дейди Фигу.

Эслатиб ўтамиз, Португалия мундиалнинг “Б” гуруҳида Испания, Эрон ва Марокаш терма жамоаларига қарши кураш олиб боди.