Фижида қаҳрамонлик кўрсатган оғир атлетикачиларимиз муносиб кутиб олинди

1-8 июнь кунлари Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз 2 спортчи билан иштирок этиб, 100 фоизлик натижа қайд этди. Мусобақада қатнашган полвонларимиз Адҳамжон Эргашев (-67 кг) ва Акбар Жўраев (-109 кг) даст ва силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича ҳам барча олтин медалларни ўз ҳисобларига ёздириб, жаҳон чемпионатида жами 6 та олтин медалга сазовор бўлишди. Эътиборлиси, мусобақа якуни бўйича эркаклар ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладик.

Мазкур мусобақада қатнашган қаҳрамонларимиз бироз аввал Тошкентга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтган тантанали кутиб олиш маросимида Миллий Олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси вакиллари, шунингдек, ОАВ ходимлари ва кўп сонли спорт мухлислари иштирок этишди.

 

 

аэропорт

аэропорт7

аэропорт11

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!