Фил Невилл "Арсенал"нинг мавсумлар оралиғида амалга оширган энг яхши трансфери қайсилигини айтди

"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" клублари собиқ футболчиси Фил Невилл "Арсенал" клубининг мавсумлар оралиғидаги амалга оширган трансферлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Уларнинг энг зўр хариди бу Давид Луис бўлди деб ҳисоблайман. “Арсенал”га ҳамиша етакчилик қобилияти ва ҳимоядаги характер етишмаган. Луиз эса уларга буни бера олади деб ўйлайман. Ҳа, у ҳам хато қилади. АПЛдаги аксарият марказий ҳимоячилар хато қилишади. Лекин, Луиз ҳақиқий етакчи ҳисобланади”, - дейди Невилл.

Эслатиб ўтамиз, “канонирлар” жорий ёзги трансферлар даврида жами 152,4 миллион евро сарфлашди. Улар бу пулларга Николя Пепе (80 млн евро), Вильям Салиба (30 млн), Киран Тирни (27 млн), Давид Луиз (8,7 млн) ва Габриел Мартинеллиларни (6,7 млн) сотиб олишди. Шунингдек, "Реал"дан ярим ҳимоячи Дани Себальосни ҳам ижарага олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!