Филиппо Индзаги B Серия клубини бошқарадиган бўлди

Яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири ҳисобланган Филиппо Индзаги “Беневенто” клуби бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли италиялик мутахассис ўтган мавсум А Серия вакили – “Болонья” клубини бошқарган эди. Бироқ, у ушбу жамоадан январда истеъфога чиқарилди.

Маълумот учун, “Беневенто” ўтган мавсум B Серияда 4-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!