Финал чипталари қандай қўлга чиқиб кетди? Нега iticket онлайн платформаси ишламагани? Мухлислар билет сотиб олиши борасида расмий маълумот берилди

19 июнь куни "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё Кубоги финал баҳси ўтказилади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади. Ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Ҳамма чипталар сотувга чиқишини кутаётганди. Чипталар сотувга чиқдию катта қисми олиб-сотарлар қўлига чиқиб кетди. Iticket.uz онлайн платформаси эса ишламай қолди.

Ушбу ҳолатлар юзасида ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев қуйидагиларни маълум қилди. 

- Ҳозирги кунда U-23 Осиё Кубоги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги финал учрашувига қизиқиш жуда ҳам кўп. Бунга сабаб Олимпия терма жамоамизнинг ёрқин ўйини ва мухлисларнинг уларга бўлган меҳри.

Бугун финал учрашувини кўриш ниятидаги кўплаб мухислар "Бунёдкор" стадиони кассаларига бориб, чипталарни кассадан харид қилишга ҳаракат қилди. Шунингдек, iticket.uz онлайн платформаси орқали ҳам сотиб олишга уринишди. 19 июнь куни финални стадиондан кўриш ниятидаги мухлислар жуда кўпчиликни ташкил этмоқда ва бугун "Бунёдкор" стадиони кассалари олдида кўплаб инсонлар тўпланган. Афсуски, улар орасида кўп миқдорда чипта харид қилишни ният қилган чайқовчилар ҳам бор эди. Натижада бироз тартибсизликлар юзага келди.

Шунингдек, мухлислардан шикоят келиб тушяптики, iticket.uz онлайн платформасида ҳам чипта сотуви йўлга қўйилмаган деб. Биз бу борада iticket.uz компаниясига мурожаат қилдик ва улар шундай изоҳ беришди: бугун сайтга ташриф буюрувчилар жуда кўпчиликни ташкил этди ҳамда техник носозлик юзага келди. Яқин вақт ичида бу носозлик бартараф этилади ва чипталар сотуви онлайн тарзда йўлга қўйилади.

Қолаверса, "Бунёдкор" стадиони кассаларида ҳам чипталар сотуви давом эттирилади. Iticket.uz компаниясининг маълум қилишича, бугун 10 мингта чипта сотилган. Умид қиламизки, iticket.uz платформасидаги чипталар сотуви йўлга қўйилади ва ҳозирги кузатилаётган муаммолар тезда бартараф этилади. Олимпия терма жамоамизга эса ғалаба тилаймиз, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Холбоев Бахром
18/06/2022 11:46
bu ertaginga kim ishonadi saytda bir dona ham bilet sotilgan yoq, insofsizlar senlar faqat pul qilishni o'ylaysizlar yarim finalda fanzona bb qo'llaganda qaerda edinglar muttahamlar beringlar o'shalarga biletlarni xaqiqiy muxlislar o'shalar
Muhammad Muminov
18/06/2022 09:23
Билетларни х,алк, чик,арса бу ифлослар сок,к,а к,илолмай к,олди. К,ачонгача шунак,иб Бир нарса эплолмай яшаймиз. Х,амма сох,ада шу ах,вол...
Fazliddin Azamxojayev
18/06/2022 09:16
Atmaska qivurmasdan kankret gapirsa bomidimi iticet saytida ertalap qarasam uja sotib bolindi digan yozuv chiqib turibdi. Nima endi kechasi uxlamasdan kutib otirish keremi bulani chirigan sayti qachon ishlab ketarkin db
Umrzoq Goziyev
18/06/2022 08:55
Har sohada nohaqlik. Bizning UFA dagilarning qorni toysa ham kozi toymaydi. Mana nima uchun bizning futbol rivojlanmaydi. Xalqni oylamaydi bular eh esssssssiiiiiiiz
Rashidov Ruslan
18/06/2022 06:10
Adolat boʻlishi mumkin boʻlmagan platforma ekan. Tugatish kerak bunday yolgʻonchilikni.
Rashidov Ruslan
18/06/2022 06:08
Barchasi yolgʻon. Kechasi uxlamay iticket platformasi ishlashini kutdim. Natijada barcha chiptalar sotildi degan xabar bilan chiqdi. Bu yerni ham yaxshilab oʻrganish lozim. Nimadir notoʻgʻri ishlamoqda.
&
Восток
18/06/2022 05:53
Ха ишондик бу эртакка
&
Rescara
18/06/2022 05:04
Уфани узи шерик бу харомхурларга. Нахотки 1 та паспортга 1 та билет сотишни иложиси йук? Бу биринчи холатмас
Ilhomjon Feyz
18/06/2022 01:40
Чайқовчи, фирибгарлар федерация дагилар ўзлари. Чайқовчи, фирибгарларга ўзлари топширишади белетлани сотиб бериши учун. Мумайгина пул учун хар қандай ифлосликдан тап тортмайди булар.