Финал. Париж олдидан катта репетициямиз муваффақиятли якунланди. Натижа ёмон эмас!
Ўзбекистон мезбонлик қилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогининг финал учрашуви ниҳоясига етди. Унда саудияликлар Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, иккинчи бўлим аввалида Ал-Гамди ҳисобни очди. 74-дақиқада Ал-Бурайкан орадаги фарқни иккитага етказди.
Шу тариқа, "саҳро лочинлари" турнирни бирорта гол ўтказмай якунлади. Кападзе шогирдлари иккинчи поғона билан чекланди.
Матнли трансляцияни қуйида ўқишингиз мумкин.
Фикрлар