Финал учун чипталар нархи қанчадан бўлади?

Хабарингиз бор, 19 июнь куни U23 Осиё чемпионатининг финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

Хабарларга қараганда, ушбу жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин учун чипталар бугун тушдан сўнг сотувга чиқарилади. Чипталар секторига қараб 100, 50 ва 25 минг сўмдан сотилиши режалаштирилган.

Чипталар ҳақидаги батафсил маълумот Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Чипталарни iticket.uz сайти орқали электрон тарзда ҳам харид қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашув 19 июнь куни пойтахтимиздаги "Бунёдкор" стадионида соат 18:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dilshod Zokirjonov
17/06/2022 15:13
Ustimizdan kulishyaptimi UFAni OFKga toʻlaydigan 50 ming $ muhlislardan yigʻib olishmoqchimi. Undan koʻra uyda sharx bilan koʻrgan yaxshiku. Qaysi aqlliydan chiqqan fikr bu. Finalda muxlislar kam boʻladiku kamaytirish kerak yoki tekin qilinglar demaymiz 100 va 25 ming qimmat. Ayniqsa talaba uchun