Финалдаги мағлубиятга қарамай, МЮ Сульшерга янги шартнома таклиф қилмоқчи

  • 27 мая, 2021, 23:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда, яқин орада клуб вице-президенти Эд Вудворд норвегиялик мутахассисга 3 йиллик махсус таклиф билан мурожаат қилади. Бундан ташқари, раҳбарият Сульшерга ёзда камида 4 та янги футболчи сотиб олишга ваъда бермоқда.

"Манчестер Юнайтед" бу мавсум Англия премьер-лигаси ҳамда Европа лигасида 2-ўринни эгаллади. Шу тариқа, “қизил иблислар” келаси мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.

48 ёшли Сульшер “Манчестер Юнайтед”ни 2018 йилдан буён бошқариб келмоқда. У бунгача "Мёльде" ҳамда "Кардифф Сити" каби жамоаларга устозлик қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию