"Фиорентина" футболчиси оғир жиноятда айбланмоқда

Фиорентина ярим ҳимоячиси Эрик Пульгар жиноий можарога аралашиб қолди. 

"Sport Mediaset" нашри берган хабарга кўра, 24 ёшли чилилик аёл 25 июнь куни шанбага ўтар кечаси футболчининг уйида зўрлангани борасида полицияга мурожаат қилган. 

Унинг сўзларига кўра, Чилининг Лос-Кондес коммунасида жойлашган клубда 10 кишилик гуруҳ уни ичишга таклиф қилган. Сўнгра у ҳушини йўқотиб, Пульгарнинг уйига олиб кетилган. Аёл "Фиорентина" футболчиси ва унинг шерикларини номусга тегишда айбламоқда. 

Бу вазиятга Эрикнинг ўзи баёнот бериб, тахмин қилинган жиноятга алоқадорлиги йўқлигини айтди. Унинг таъкидлашича, 20 нафар шеригидан бирортаси ғайриоддий нарсани сезмаган ва ҳамма ўз уйига кетган. 28 ёшли ярим ҳимоячи ҳуқуқ-тарғибот идоралари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!