Ads

Италиянинг "Фиорентина" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича 21 ёшли италиялик футболчи “Тоттенхэм” клубининг ёзги трансферлардаги асосий нишонига айланган. Унинг трансфер нархи 50 млн еврони ташкил этади. Аммо, “бинафгаранглилар” раҳбарияти ушбу футболчини камида 70 млн еврога сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кьеза учун шунингдек "Ювентус", "Милан", "Наполи", "Интер" ва ПСЖ клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Кьеза жорий мавсум “Фиорентина” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.