"Фиорентина"га "Реал" ҳимоячиси керак

"Реал" Мадрид клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Альваро Одриосола "Фиорентина"нинг асосий трансфер нишонига айланди.

Италиялик журналист Жанлуки Ди Марционинг маълум қилишича, "бинафшаранглилар" испаниялик фулбекни жорий қишки трансферлар давридаёқ, ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида, 2020 йилнинг сентябридан буён майдонга тушмаётган 25 ёшли Альваро ҳам “Қироллик клуби”дан кетишни режалаштирмоқда.

Одриосола жорий мавсум “Реал” сафида бор йўғи 1 та ўйинда иштирок этди холос. Унинг трансфер нархи эса 10 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!