Фирмино АПЛда 50 та гол урган илк бразилиялик

CHERY AUTO

АПЛ 4-тур учрашувида "Бёрнли" "Ливерпуль"ни қабул қилиб, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Беллашувнинг 80-дақиқасида Роберто Фирмино ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу билан бирга, 27 ёшли футболчи АПЛда 50 та гол урган дастлабки бразилиялик бўлди.

Фирмино "Ливерпуль"да 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Янги бошланган мавсумда, бразилиялик 2 та гол уриш билан бирга, 2 та голли узатмани ҳам амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию