Фирмино ҳеч бир бразилиялик футболчи қилмаган ишни қилди
Ads

Хабарингиз бор еча Англия премьер-лигасининг 20-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Аренал”ни қабул қилди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни мерсисайдликларнинг 3та голига Фирмино муаллифлик қилди. Эътиборлиси, у шу тариқа ўзининг премьер-лигадаги умумий голлари сонини 43тага етказиб олди ва АПЛ тарихида энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айланди.

Қайд этиш лозимки, Фирмино бу борада собиқ жамоадоши Филиппе Коутиньони (41) ортда қолдирди. Бу борадаги кучли бешликдн шунингдек Жуниньо (Мидлсбро", 29), Виллиан ("Челси", 27) ва Габриэл Жезус ("Манчестер Сити", 23) каби футболчилар жой олишган.

Эслатиб ўтамиз, Фирмино “Ливерпуль” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.