Фируза Шарипова Александр Усикка жавоб қайтарди

  • 28 апрель, 2020, 21:59
  • 0
  • Бокс

Енгил ва ярим енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони қозоғистонлик Фируза Шарипова (10-1-0, 5 КО)  украиналик боксчи Aлександр Усикнинг қизлар бокс ва ММA билан шуғулланмаслиги кераклиги ҳақидаги гапларига жавоб берди.

Aлександр Усикни София Очигава билан жангимизга таклиф қиламан! Мен аёллар боксида жозиба бор эканлигини ва аёл боксчилар чиройли ва назокатли бўлишини кўрсатмоқчиман. Нега қизлар бокс билан шуғуллана олмайди? Ҳеч қандай ноқонуний ёки ахлоқсиз ҳаракатлар қилмаса...

- Aйрим амалдорларнинг бундай муносабати ва нотўғри қарашлари аёллар боксини ривожлантириш ва оммалаштиришга халақит бермоқда. Бокс, биринчи навбатда, спорт туридир! Шу жумладан жинсга оид нуқтаи назарга эга бўлиши керак эмас. Мен 15 йилдан бери бокс билан шуғулланаман. Назокатли кўриняпманми? Aлександр! Мен сизнинг фаолиятингизни узоқ вақтдан бери кузатиб келмоқдаман. Техникангиз, оёқларингиздаги ҳаракатлар ва ҳар бир жангга тайёргарлик даражангиз менга ёқади. Мен сизнинг  мухлисингизман!” - деб ёзди Шарипова Instagram саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!