Ads

"Брешия" клуби билан шартнома имзолашга яқин турган Марио Балотеллига "Фламенго" янги таклиф берди.

29 ёшли эркин агент учун бразилияликлар янги таклифни яхшилашди.

"Фламенго" Мариога янги шартнома учун бонус сифатида 10 млн евро ваъда қилди. Янги битимнинг тафсилотларига кўра, италиялик футболчи Бразилияда солиқлардан ташқари ойига 300 минг евро(йилига 3,6 млн) маош олади.

Балотеллининг агенти Мино Райола ушбу таклифни Монте-Карлода "Фламенго" вакиллари билан муҳокама қилади.