Флик аламли мағлубият сабабини айтди

Испания чемпионатининг 13-турида мусобақада пешқадамлик қилаётган “Барселона” сафар учрашувида “Реал Сосьедад” жамоасидан кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик кутилмаган натижа сабабларини қуйидагича изоҳлади.

- Учрашувнинг дастлабки бир неча дақиқасида бўлгани каби биз янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Лекин биз динамикани ушлаб қола олмадик ва етарлича вазиятларни ташкил қилолмадик.

Бошида биз яхши ҳаракатландик, тўпни назорат қилдик, кейин эса, муаммолар бошланди ва бунинг оқибатида рақиб гол урди.

Биз баъзан нотўғри қарорлар чиқардик. Бошқа ўйинларимиздан фарқли равишда бу гал ўткир ҳужумлар уюштира олмадик. Бизга Ламин Ямаль етишмади. У жуда сифатли футболчи ва бунга шубҳа йўқ, - деди Флик.

 Шу тариқа “Барселона”нинг Испания чемпионатидаги тўрт ўйиндан иборат ғалабали серияси мағлубият билан барҳам топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!