Флик "Барселона" ярим ҳимоячисини машғулотлардан четлаштирди

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Дро Фернандесни асосий таркиб билан машғулотлардан четлаштирди, деб хабар беради Sport.es.

Tecno

Матбуотда 18 ёшли ярим ҳимоячи Каталония грандини тарк этишга яқинлиги ҳақида бир неча бор хабар берилган эди. Франциянинг ПСЖ клуби Фернандес билан шартнома имзоламоқчи. Потенциал трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, испаниялик ярим ҳимоячи бу мавсум Ла Лигада тўртта ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!