Флик "Бавария"дан кетаётганини изоҳлади

  • 27 апрель, 2021, 20:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум якунлангач жамоадан кетишини эълон қилди.

Tecno

“Бу икки йил мен учун унутилмас бўлди. Барча ҳис-туйғуларни, ғалабаларни ва совринларни ҳеч қачон унутмайман. Ажойиб дамлар. Мураббий ўз жамоасисиз ҳеч нарсани англатмайди. Менга "Бавария"да фантастик футболчилар билан ишлаш насиб этди. Жамоага энг яхши тилакларни тилаб қоламан”, - деди германиялик мутахассис.

Флик катта эҳтимол билан ёзда Германия терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади. Унинг “Бавария”даги ўрнини “РБ Лейпциг” устози Юлиан Нагельсманн эгаллайди.

Ханс-Дитер Флик 2019 йилнинг ноябридан буён “Бавария”ни бошқариб келмоқда. Мюнхенликлар 31 турдан сўнг Бундеслигада 1-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!