"Флик баъзи жиҳатларда Хавига ўхшаб қолмоқда"
"Cadena SER" журналисти Ману Карреньо "Барселона" бош мураббийи Xанс-Дитер Фликнинг сўнгги хатти-ҳаракатлари ҳақида фикр билдириб, уни баъзи ҳолатларда Хавига қиёслади.
Гап Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйини олдидан "Атлетико"нинг уй стадионидаги майдон ҳолати ҳақида кетмоқда. Хабарларга кўра, Флик машғулот вақтида УЕФА делегатларига майса сифати бўйича норозилик билдирган.
Карреньо бу ҳолатни каталонияликлар бош мураббийининг босимни ҳис қилаётгани билан изоҳлади.
"Баъзи пайтлар Флик Хавига ўхшаб қолаётганини сезаман. Ҳакамлардан, майдондан шикоят қиляпти…
Бир лаҳза кўзларимни юмдим ва Хавини кўргандек бўлдим. Биринчи ўйиндаги ҳакамликдан норози, жавоб баҳсида қандай бошқарув бўлишини ўйлаб турибди.
Биз унинг “Метрополитано”даги майдон ҳолати бўйича УЕФА вакиллари билан гаплашаётганини кўрдик. Бу мени ҳайратда қолдирди. Бошқа мураббийлар учун бу оддий ҳолат, аммо Флик бундан ажабланди.
Менимча, “Барселона” ўйин олдидан ўзига ўзи босим яратиб, буни ўз фойдасига ишлатмоқчи. Чунки улар бу баҳсда нима қўйилганини жуда яхши билишади", — деди Карреньо.

Фикрлар