Флик: "Биз ажойиб ўйнаган бўлсак ҳам ҳимояни яхшилашимиз керак"

BEPUL PROPAN

Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финал ўйинида "Барселона" ва "Интер" 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан сўнг "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрларини билдирди:

"Бизнинг тўп билан ўйинимиз ажойиб эди. Биз Чемпионлар лигасидаги ярим финалда ажойиб стилни кўрсатдик.

"Интер" стандарт вазиятларда кучли жамоа. Бу юқори футболчилардан ташкил топган жамоа. Шу сабаб, биз ҳимояни яхшилаш керак. Ҳозирги вазият "Атлетико"га қарши ўйиндан олдинги вазиятга ўхшаш. Бу финалдан олдинги финал.

Мен ўйинчиларга ҳеч нарса айтмадим. Улар дам олишлари керак. Биз стилда ўйнадик ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Ламин Ямал муҳим роль ўйнади – у биринчи голни урди ва ўзини кўрсатди" – дея таъриф бериб ўтди германиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!