Флик: "Биз учун энг муҳими — "Райо Вальекано"ни мағлуб этиш"

Ханс-Дитер Флик Мадрид дербиси ҳақидаги саволга жавоб берди.

Якшанба куни "Барселона" ўз майдонида "Райо Вальекано"га қарши ўйнайди. Шу куни кечқурун эса "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги Мадрид дербиси бўлиб ўтади.

"Мадрид дербисини томоша қиламанми — аниқ эмас. Биз учун энг муҳими — "Райо Вальекано"ни мағлуб этиш. Бу осон ўйин бўлмайди. Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш жуда муҳим.

Дерби натижаси бизга боғлиқ эмас — кейин нима бўлишини кўрамиз", — деди Флик.

Айни пайтда "Барселона" Ла Лига жадвалида етакчилик қилмоқда ва "Реал"дан 4 очко олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!